Promavto.uz — Milliy Sanoat Zanjiri кўргазмасида янги имкониятлар сари!
Promavto.uz компанияси Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида транспорт соҳаси ва саноат кооперациясини ривожлантиришга бағишланган Milliy Sanoat Zanjiri лойиҳаси доирасида ташкил этилган йирик SOF EXPOкўргазмасида фаол иштирок этди.
Кўргазма давомида биз маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларимизни намойиш этиб, махсус техникаларимизни кенг жамоатчиликка тақдим қилдик ҳамда мамлакатимиз машинасозлик саноатининг ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот бердик.
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири — ишончли ҳамкоримиз Uzbekistan Airports билан ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши бўлди. Ушбу келишув қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратади.
Биз учун бундай нуфузли кўргазмаларда иштирок этиш нафақат ўз маҳсулотларимиз ва ютуқларимизни намойиш қилиш, балки миллий саноат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш, янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришнинг юксак халқаро стандартларга жавоб беришини яна бир бор исботлаш демакдир.
Promavto.uz — саноат тараққиётига ҳаракат бағишлайдиган техникаларни яратамиз.

