Халқаро ҳамкорлик сари муҳим қадам!
Promavto.uz заводига Жанубий Кореядан ҳамкорлар ташриф буюриб, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий технологиялари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан самарали музокаралар ўтказилди.
Бундай учрашувлар халқаро шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, янги имкониятларни кашф этиш ва миллий ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Promavto.uz инновациялар, сифат ва ишончли ҳамкорлик тамойиллари асосида халқаро алоқаларини кенгайтиришда давом этмоқда. 🇺🇿🇰🇷

