Yangiliklar

Promavto.uz компанияси Хитойдан ташриф буюрган ҳурматли ҳамкорларимизни мамнуният билан қабул қилди

Расмий ташриф доирасида меҳмонларга компаниянинг янгиланган ишлаб чиқариш заводи, замонавий ишлаб чиқариш линиялари, янги технологик ечимлар ҳамда барча жараёнлардаги юқори ташкилотчилик даражаси намойиш этилди.

Ҳамкорлар ишлаб чиқариш босқичлари, сифат назорати тизими, шунингдек махсус техника ва саноат ускуналари соҳасидаги янги ишланмалар билан яқиндан танишдилар.

Учрашув якунида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологияларни жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишувлар ва стратегик шартномалар имзоланди.

Бундай учрашувлар компанияга бўлган ишончнинг юқори даражасини яна бир бор тасдиқлаб, Ўзбекистон ва минтақа бозорида саноат, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳамда инновацион ечимларни ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.

Promavto.uz — ишонч, технология ва тараққиёт сари ишончли қадам.